00:04 18 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Участник на специализированной выставке vape-индустрии, фото из архива

Вейперлар орасида янги эпидемия аниқланди

© Sputnik / Aleksandr Vilf
Янгиликлар
Ҳавола олиш
767 0 0

Электрон сигареталар оддий тамакига "нисбатан зарарсиз" деб ҳисоблайдиган чекувчилар диққатига. АҚШда вейпнинг биринчи қурбонлари аниқланди.

ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. Электрон сигареталар (вейп) таркибидаги токсик моддалар чекувчилар ўлимига сабаб бўлиши мумкин, дейилган Миннесота штати Майо шифокорлари ўтказган тадқиқоди хулосасида радио Sputnik хабарига асосан.

“Липидлар (минерал ёғлар - таҳр.) аҳамиятини камайтирмасдан маълум қилиш керакки, вейпер истеъмолчиларида аниқланган ўпка шикастланишлари - нафас олиш йўлидаги кимёвий пневмонитнинг ривож топаётганидан дарак беради. Пневмонитнинг бу тури бир ёки ундан ортиқ токсик моддаларнинг нафас йўлларига сингиб ўтиши билан ривожлана бошлайди”, - дейилади тадқиқотда.

Нью-Йорк штати Соғлиқни сақлаш департаменти АҚШда шу кунларда электрон сигареталарининг фаол истеъмолчилари орасида авж олган ўпка касалликларининг сабаби - чекиладиган аралашма таркибида Е витамини борлигида, деб хабар қилган эди. Шу билан бирга, департамент ходимлари авж олган ўпка ва нафас йўллари касалликларининг сабаблари тўғрисида якуний хулоса чиқаришга ҳали эрта, деб эътироф этган.

Бутун дунёда, айниқса, ёшлар ўртасида трендга айланиб бораётган вейпингнинг дастлабки “қурбонлари” тўғрисида 2019 йил августида қатор интернет-нашрларда маълумот пайдо бўлган эди. АҚШнинг 10 та штатида электрон сигареталарнинг чекилиши билан боғлиқ 12 та ўлим ҳолати тасдиқланган.

Америкада касалликларни назорат қилиш ва уларни олдини олиш маркази (US Center of Disease Control and Prevention) 771 нафар касалланганлар орасида ўтказган таҳлилига кўра, уларнинг 69% - эркаклар, деярли учдан икки қисми (62%) – 18 дан 34 ёшгача; беморларнинг 22% – 18 дан 21 ёшгача, 16% эса 18 ёшдан кичик бўлган ёшлар ташкил этади.

Асосий мавзулар