Танзила Нарбаева АҚШ элчиси Розенблюм билан учрашди

© Сенат Олий Мажлиса Республики УзбекистанСостоялась встреча Председателя Сената Олий Мажлиса с Послом США
Состоялась встреча Председателя Сената Олий Мажлиса с Послом США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик, хусусан, Америка Қўшма Штатлари Конгресси Сенати ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокама этилган

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева АҚШ элчиси Даниэл Розенблюм билан учрашди, деб хабар берилди Ўзбекистон Ҳукумат портали расмий сайтида.

Сбор хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Хабарда айтилишича, учрашувда икки томонлама ҳамкорлик, хусусан, Америка Қўшма Штатлари Конгресси Сенати ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокама этилган.

"Томонлар одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги "Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ тузилган Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг фаолияти тўғрисида қисқача маълумот берилди", - дейилади хабарда.

Шунингдек, мажбурий меҳнат хавфларига йўл қўймаслик ва бу борада халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда миллий қонунчиликни такомиллаштириш хусусида фикр алмашилган.

Янгиликлар лентаси
0