17:51 19 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Линия по производству цемента

Сурхондарёда қиймати 144 миллион долларлик цемент заводи ишга тушди

© Sputnik / Виталий Аньков
Янгиликлар
Ҳавола олиш
111 0 0

Сурхондарё вилоятининг иқтисодий имкониятлари жуда катта. Бу ерда ерости бойликлар кўп, деб таъкидлайди Ўзбекистон президенти

ТОШКЕНТ, 18 окт - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи давомида Жарқўрғон туманида барпо этилган "Сурхонцементинвест" хорижий цемент заводи билан танишди.

Германия, Австрия, Россия ва Хитойдан замонавий технология ва ускуналар ўрнатилган корхонанинг лойиҳа қиймати 144 миллион доллар. Ҳозирча заводнинг биринчи босқичи якунланган. Тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, бу ерда йилига 1,1 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилади ва 750 минг тонна цемент экспорт қилинади, 1 125 киши иш билан таъминланади. 

"Сурхондарё вилоятининг иқтисодий имкониятлари жуда катта. Бу ерда ерости бойликлар кўп. Менделеев даврий жадвалидаги деярили барча элементлар бор. Бундан оқилона фойдаланишимиз, халқимиз манфаати учун ишлатишимиз керак", - деб таъкидлади Мирзиёев.

Шунингдек, келгусида 12 миллион доллардан зиёд инвестиция жалб қилиш орқали қуруқ қурилиш аралашмалари, гидратланган оҳак, темир-бетон маҳсулотлари ҳам тайёрлаш режалаштирилган.

Асосий мавзулар