ССВ баёноти: Ўзбекистонда диабетиклар сони 245 мингдан ортиқ

Oбуна бўлиш
Дунёда 425 миллиондан ортиқ одам диабет билан оғримоқда, уларнинг аксариятини 2-тур қандли диабет ташкил қилади. Энг ачинарлиси, уларнинг ҳар иккинчиси ўз касаллиги ҳақида билмайди. Шу боис ЖСТ қандли диабетни XXI аср эпидемияси деб эълон қилган

ТОШКЕНТ, 18 окт - Sputnik. Ўзбекистонда диабетли беморлар сони 245 мингдан ошга. Уларнинг 2,3 мингдан ортиғини болалар ва 879 нафарини ўсмирлар ташкил қилади, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Диабет ўзбекча - Sputnik Ўзбекистон
Қандли диабет ҳақида нималарни билиш керак?

Бугун Тошкентда "XXI аср қандли диабети. Глобал муаммолар. Маҳаллий ечим" мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда. Ттадбирда Россия, АҚШ, Грузия ва Украинанинг шу соҳадаги етук мутахассислари ҳам иштирок этмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда дунёда 425 миллиондан ортиқ одам диабет билан оғримоқда, уларнинг аксариятини 2-тур қандли диабет ташкил қилади. Энг ачинарлиси, уларнинг ҳар иккинчиси ўз касаллиги ҳақида билмайди. Ушбу муаммонинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қандли диабетни XXI аср эпидемияси деб эълон қилган.

"Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ўтказилган скрининг натижаларига кўра, аслида диабетли беморлар сони расмий статистикадагидан анча кўп бўлиши мумкин. Бу эса эндокринологларни ушбу масалага жиддий ёндашишга, касалликни эрта аниқлаш, даволашнинг инновацион усуллардан фойдаланишга ундайди. Ушбу илмий-амалий анжуманнинг мақсади қандли диабет муаммосига эндокринолог, неврапотолог, окулист, қон-томир жарроҳи каби мутахассисларнинг эътиборини жалб қилиш ва биргаликда ягона, замонавий ёндашувлар ишлаб чиқиш, тажриба алмашишдан иборат", - дейилади хабарда.

Врачи после операции по трансплантации почки пациенту с диабетом - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қандли диабет билан хасталанган беморга буйрак кўчириш амалиёти ўтказилди

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан бу йўналишдаги ишларни янада яхшилаш, эндокрин касалликларни олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволаш мақсадида Миллий дастур, чора-тадбирлар комплекси, "Йўл харитаси" лойиҳаси тайёрланди, шунингдек, Миллий дастурнинг 2019 – 2023 йилларга мўлжалланган асосий вазифалари белгиланган.

Таъкидланишича, қандли диабетнинг сурункали асоратларини камайтириш, уларни юзага келишини кечиктириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга йўналтирилган онлайн-регистр ишлаб чиқилмоқда. Вилоятларда 45 ёшдан ошган аҳоли орасида қандли диабет скрининги ўтказилмоқда.

Анжуман доирасида Андижон, Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ҳам қандли диабет ва унинг асоратларини ташхис қилиш ва даволашга бағишланган халқаро илмий-амалий симпозиумлар бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, ҳудудлардаги эндокринологлар учун пойтахтда бўлиб ўтаётган анжумандаги чиқишларнинг онлайн-трансляцияси ташкил қилинган.

Янгиликлар лентаси
0