Олий Мажлис "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги қонунни қабул қилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗаседанисе сената Олий Мажлис
Заседанисе сената Олий Мажлис - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қонун лойиҳасида аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини яратиш, тасдиқлаш, сақлаш, аҳоли тўғрисидаги шахсий маълумотларни йиғиш тартибини аниқлаш, рўйхатга олиш натижаларини шакллантириш ҳамда уларни тарқатиш каби жиҳатлар ўз аксини топган

ТОШКЕНТ, 18 окт - Sputnik. Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш қонун билан амалга оширилади, деб хабар қилинди Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайтида.

Ўзбекистонда 30 йилда илк бор аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

Ўзбекистон 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Аммо мамлакатда уни ўтказиш тамойиллари, ташкилий услубларини аниқлаш, қайта ишлаш, умумлаштириш, натижаларидан фойдаланиш ва тарқатиш, аҳолини рўйхатга олиш субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш бўйича ҳуқуқий асос яратилмаган.

Шу боис, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрдаги мажлиси кун тартибига киритилган, "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг биринчи ўқишдаги муҳокамаси қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.

"Аҳолини рўйхатга олишни қонун йўли билан тартибга солишдан мақсад демографик, ижтимоий-иқтисодий статистик маълумотларни шакллантириш, келгусида улардан миллий, минтақавий ҳамда халқаро миқёсда кенг фойдаланишдир", - дейилади хабарда.

Қонун лойиҳасида аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини яратиш, тасдиқлаш, сақлаш, аҳоли тўғрисидаги шахсий маълумотларни йиғиш тартибини аниқлаш, рўйхатга олиш натижаларини шакллантириш ҳамда уларни тарқатиш каби жиҳатлар ўз аксини топган.

Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда Россия, Беларусь, Қирғизистон, Арманистон, Тожикистон, Молдова, Буюк Британия, Литва, Латвия каби қатор давлатлар тажрибаси ўрганилган.

Халқ вакилларининг қайд этишича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли таркибидаги глобал ўзгаришларни баҳолаш, демографик сиёсатни, аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар аҳволини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун ахборотлар базасини кенгайтиради.

Янгиликлар лентаси
0