19:36 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

Сурхондарёда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази очилди

Пресс-служба президента РУз
Янгиликлар
Ҳавола олиш
99 0 0

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида давлат раҳбари қарори 2017 йил 14 февралда қабул қилинган  

ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўз фаолиятини бошлади, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан икки йил муқаддам Шеробод туманидаги Исо Термизий мақбараси обод қилинган эди. 2017 йил 14 февралда давлат раҳбари Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди.  

Мазкур қарор асосида Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази қурилди. Унда ислом дини, жумладан, ҳадис илми, Исо Термизий ҳамда термизий алломалар мероси чуқур ўрганилади. Диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланишга қаратилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, оммабоп нашрлар, илмий-амалий тавсиялар тайёрланади. 

Мирзиёев марказга ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди. Буюк муҳаддис Имом Термизий ҳаёти ва асарларини чуқур ўрганиш, ёш авлодга етказиш, халқимизга тушунарли тилда китоблар чоп этиш бўйича тавсиялар берди.

Бу ерда илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муносиб шароитлар яратиш, олимларнинг халқаро илмий конференцияларда иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Асосий мавзулар