19:40 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Молоток судьи

Мусулмонлар идорасида безорилик қилганликда гумонланган блогерлар устидан суд ҳукми ўқилди

© Sputnik / Максим Богодвид
Янгиликлар
Ҳавола олиш
204 0 0

Эслатиб ўтамиз, жорий йил апрель ойида Рустам Карим ва Тўлқин Астанов Facebook ижтимоий тармоғи орқали жонли эфирга чиқиб, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасига боришган

ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Блогерлар — Рустам Карим ва Тўлқин Астановга нисбатан суд ҳукми ўқилди, деб хабар бермоқда ўзбек ОАВлари Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидовга таянган ҳолда. Блогерлар Мусулмонлар идорасида безорилик қилганликда гумонланаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 8 апрель куни Рустам Карим ва Тўлқин Астанов Facebook ижтимоий тармоғи орқали жонли эфирга чиқиб, Ўзбекистон Мусулмонлар идорасига боришган, "Шайх" Аблулазиз Мансур билан учрашдик! Янги йил бобо билан", деб изоҳ ёзар экан, улар "Ҳалол" сертификати, ҳижоб масаласи, Вазирлар Маҳкамасининг мактаб формаси тўғрисидаги 666-сонли қарори бўйича суҳбат олиб боришганини маълум қилганлар.

Шу куннинг ўзида блогерлар ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Ориф Қличев раислигида бўлиб ўтган суд якунига кўра,  Рустамбек Каримов (1975 йилда Тошкент шаҳрида шаҳрида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, муқаддам судланган, вақтинча ишсиз) Ўзбекистон Жиноят кодекси 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. 

Диний уламоларнинг ОАВларда чиқишлари кўпайтирилади >>>

Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 1-қисми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) 8-қисми тартибида жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2019 йил 16 майдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони манзил колонияларда ўтаттириш белгиланди.

Тўлқин Астанов Жиноят кодекси 244−1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми "г" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 244−1-моддаси 3-қисми "г" банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) тартибида, тайинланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли деб ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланган.

Асосий мавзулар