20:18 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96
Сотрудник Бюро принудительного исполнения проводит рейд по адресам должников

МИБ 9 ой ичида аҳолидан уч триллион сўмдан зиёд маблағ ундирди

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Янгиликлар
Ҳавола олиш
10510

Шунингдек, Бюро томонидан 2017 йилнинг июль ойидан жорий йил октябр ойига қадар 17 335 нафар истеъмолчидан 28 миллиард 273,9 миллион сўмлик норел қарздорликлар олиб ташланган.

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Истеъмолчилардан энергия ресурслари ва сув таъминоти бўйича ундирув ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан 1 триллион 381,4 миллиард сўмга ошди, деб хабар қилди бугун журналистлар билан учрашувда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари Хамидулла Абдувалиев.

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Бошқарма ва унинг туман бўлимлари томонидан истеъмолчилардан энергия ресурслари ва сув таъминоти бўйича жорий йилнинг 9 ойи давомида 3 триллион 145 миллиард 368 миллион сўм ундирилган.

"Шундан электр энергиясидан 1 триллион 424 миллиард 445 миллион сўм, табиий газдан 1 триллион 427 миллиард 302 миллион сўм ва сув таъминотидан 293 миллиард 620 миллион сўм ундирилган. Ундирув ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 триллион 381,4 миллиард сўмга ошган", - деб қайд этди Абдувалиев.

Шунингдек, бюро томонидан нореал ёки ассоссиз қарздорлик ҳисобланишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ҳам амалга оширилган.

Жумладан, 2017 йилнинг июль ойидан 2019 йил октябр ойига қадар 17 335 нафар истеъмолчига нисбатан 28 миллиард 273,9 миллион сўмлик норел қарздорликлар олиб ташланган. Ҳозирда бюронинг 1 нафар давлат инспектори "Ўзбекэнерго", "Ўзтрансгаз" ва сув таъминоти, маиший чиқинди корхоналарини ўртача 6 нафар назоратчисининг иш ҳажмини бажармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида ташкил этилиб, 1 июнь кунидан бошлаб фаолият кўрсатиб келмоқда.

Асосий мавзулар