11:05 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

“Хэллоуин" бекор қилинди

© Sputnik / Антон Уницын
Янгиликлар
Ҳавола олиш
179 0 0

Екатеринбург божхона ходимлари ўзбекистонлик аёлдан "Хэллоуин"ни нишонлаш учун Тошкентга олиб келаётган 60 килограммлик юкини мусодара қилди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Екатеринбургдан Тошкентга учишда ўзбекистонлик аёл оғирлиги 60 килограмм бўлган “Хэллоуин”га аталган карнавал либослар ва аксессуарларини олиб чиқишга уринди, хабар қилади Урал божхона бошқармаси матбуот хизмати.

Жительница Узбекистана попыталась увезти из Екатеринбурга в Ташкент почти 60 кг карнавальных костюмов
Уральское таможенное управление
Мусодара қилинган товарлар. Урал божхона бошқармаси матбуот хизмати

Меҳмон 60 килограммлик юк билан Екатеринбург аэропорти “яшил” зонасидан ўтаётганида божхоначилар томонидан тўхтатилди. Юкнинг таркибида Хэллоуинга атаб карнавал костюмлар, ниқоблар, ясама сочу соқоллар ҳамда ўйинчоқ болта ва пичоқлар борлиги аниқланди.

Чегарадан айрим товарларни олиб кириш қоидалари ўзгаради

Товарлар уларнинг сонига кўра тижорат партияси деб топилди ва аёл байрамона костюмларсиз қолдирилди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича иш қўзғатилган.

Асосий мавзулар