Самарқанд аэропорти янги терминали қандай кўринишга эга бўлади - фото

© YouTubeКак будет выглядеть новый терминал аэропорта Самарканда - фото
Как будет выглядеть новый терминал аэропорта Самарканда - фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўшимча терминал халқаро талабларга тўлалигича жавоб беради ва соатига 600 нафар йўловчига хизмат кўрсатади.

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропорти янги терминали лойиҳасини танлади, деб хабар берилди "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Янгиликлар 24" дастурида.

Аэропорт Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Швейцария компанияси Тошкентдаги янги аэропорт терминалини қуради

"Қўшимча терминал дизайни ўтмиш ва келажак синтезини ўзида мужассамлаштиради, шунингдек, халқаро талабларга жавоб бериб, соатига 600 йўловчига хизмат кўрсатади", - дейилади хабарда.

Август ойида Самарқанд аэропорти таъмирлаш ишларидан кейин очилган эди. Аэробандаргоҳнинг тўлиқ реконструкцияси 2022 йил баҳорида - Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида якунланиши кутилмоқда.

Сал олдин Самарқанд вилоятидаги 13 та объект атрофида бепул ва пулли Wi-Fi зоналари ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Бепул Wi-Fi хизмати темир йўл вокзалларида ташкил этилган бўлса, пулли ва бепул Wi-Fi зоналари Самарқанд халқаро аэропорти ва яна ўндан зиёд объектларда ташкиллаштирилгани айтилганди.

Янгиликлар лентаси
0