Ўзбекистон президенти администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

© Sputnik Илья ПиталевЗдание Мосгорсуда, архивное фото
Здание Мосгорсуда, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, Иқтисодий тадқиқотлар маркази президентнинг 3 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон президенти пдминистрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази этиб қайта ташкил қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Ўзбекистон президентининг 2019 йил 3 октябрдаги Фармони билан Обид Ҳакимов Ўзбекистон президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг директори этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази матбуот-хизмати.

Шавкат Мирзиёевнинг президентликка киришиш маросими - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда кадрлар тизими бутунлай қайта шакллантирилади

Белгиланганки, Ўзбекистон президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда бир вақтнинг ўзида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг директори ҳисобланади.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ҳакимов Ўзбекистон президенти Администрацияси мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш шўъбаси мудири лавозимида ишлаган.

 

Шунингдек, президент администрациясининг 2019 йил 22 октябрдаги фармойиш билан Умид Абидходжаев Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директорининг ўринбосари этиб тайинланган. 

Ўзбекистон президентининг фармони билан ИТИМ директори ўринбосари лавозими Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнти Aдминистрaцияси шўъба мудири лавозимига тенглаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Иқтисодий тадқиқотлар маркази президентнинг 3 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон президенти пдминистрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази этиб қайта ташкил қилинган эди.

Марказнинг асосий вазифалари 2019–2021 йилларда Ўзбекистонда таркибий ислоҳотлар асосий йўналишлари “Йўл харитаси”ни амалга оширишни таъминлаш бўйича Иқтисодий кенгаш ҳузуридaги Xaлқaрo экспeртлaр гуруҳи фaoлиятини тaшкил этиш, вaзирлик вa идoрaлaригa шaртнoмa aсoсидa жaлб қилингaн, шунингдeк, Ўзбeкистoнга тexник кўмак дaстурлaридa иштирок этаётган xoрижий мaслaҳaтчилaр билан ҳамкорлик қилиш ва улар фаолиятини мувoфиқлaштиришдан иборат.

 

Янгиликлар лентаси
0