Тошкентда иситиш мавсуми бошланди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишЧемпионат профессионального мастерства по стандартам WorldSkills Russia в Казани
Чемпионат профессионального мастерства по стандартам WorldSkills Russia в Казани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг 25 октябрь кунидан Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, пойтахтда иситиш мавсуми бошланади.

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми бошланди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар матбуот-хизмати.

Сезонное отключение воды  - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда иссиқ сув учун ошиқча тўланган маблағ истеъмолчиларга қайтарилди

Жорий йилнинг 25 октябрь кунидан Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, пойтахтда иситиш мавсуми бошланади.

Қарорга мувофиқ, иситиш мавсумига ўтиш икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда – ижтимоий соҳа объектларида (мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларида). Иккинчи босқичда – кўп қаватли уй-жойлар ва маъмурий биноларда.

Қарор билан, иситиш мавсумига ўтишни якунлаш, 2019 йилнинг 30 октябрь кунига қадар белгиланган.

Тошкентликларда агар уларнинг турар-жойида иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида муаммолар юзага келса, у ҳолда Тошкент шаҳар хокимлиги қошидаги Коммунал хизматлар бошқарув марказининг 1055 қисқа рақамига мурожаат қилиш сўралмоқда.

Янгиликлар лентаси
0