Эркакларда соч нега тўкилади - олимлар янги сабабни аниқладилар

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишШтрих-код на лысой голове мужчины
Штрих-код на лысой голове мужчины - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассислар фикрича, ҳафтасига 52 соатдан кўп ишлайдиган эркакларда ялтирбошлик ҳолатлари икки марта кўпроқ учрайди. Стандарт иш жадвали ҳафтасига 40 иш соатини ташкил этса-да, кўплаб ходимлар офисда қолиб, яна маълум вақт ишлар экан

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Мунтазам равишда меъёридан ортиқ ишлаш эркакларда соч тўкилиши хавфини икки карра оширар экан. Сонгюнгван университетидаги кореялик тадқиқотчилар худди шундай хулосага келишди, дея тадқиқот натижаларини эълон қилган Medical Daily нашри.

Эркаклар диққатига: велоспорт жуда фойдали экан

Тадқиқотчилар 2013 йилдан 2017 йилга қадар 20 ёшдан 59 ёшгача бўлган 13,4 минг нафар эркак устидан назорат олиб боришган. Улар синовдан ўтувчиларни уч гуруҳга бўлганлар. Биринчи гуруҳ ҳафтасига 40 соат, иккинчи гуруҳ — 52 соатгача, учинчиси — 52 соатдан ортиқ ишлаган. Шунингдек, натижага таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар, хусусан, эркакларнинг ишлаш жадвали, ёши, маълумоти, оилавий аҳволи, зарарли одатлари ҳам ҳисобга олинган.

Мутахассислар фикрича, ҳафтасига 52 соатдан кўп ишлайдиган эркакларда ялтирбош бўлиб қолиш ҳолатлари икки марта кўпроқ учрайди. Стандарт иш жадвали ҳафтасига 40 иш соатини ташкил этса-да, кўплаб ходимлар офисда қолиб, яна маълум вақт ишлар экан.

Рождественская продовольственная ярмарка во Владивостоке - Sputnik Ўзбекистон
Энг фойдали қуритилган мева – парҳезшунос-шифокор маслаҳати

Натижаларга кўра, меъёрдан ортиқ ишлаш туфайли юзага келадиган стресс, бош терисида гормонал ўзгаришларни юзага келтириши ва соч фолликулалари ўсишини секинлаштириши мумкин. Яъни стресс туфайли иммун тизимнинг ўзи соч қопламига ҳужумга ўтиши мумкин.

Эркакларда калликнинг илк белгилари 20-30 ёшларда пайдо бўлади, шу боис экспертлар уларга иш соати миқдори ортидан диққат билан кузатиб боришни тавсия этадилар.

Сал олдин парфюмерияда сандал дарахти ҳидини имитация қилишда ишлатиладиган модда инсонда соч ўсишига ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Сандолар моддаси бош тўқимаси намуналарига суртилганида, соч ўсиши тезлашгани ва ўлик ҳужайралар сони камайгани кузатилган.

Янгиликлар лентаси
0