17:17 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Малыши занимаются в игровой комнате

Урганчда болаларни урган тарбиячи иши прокуратурага оширилиши мумкин

© Sputnik / Михаил Мордасов
Янгиликлар
Ҳавола олиш
238 0 0

МТТ кузатув камераларидаги мавжуд видеотасвирлар тегишли ҳуқуқ тартибот идораларига тақдим этилади. Видеокузатув камераси хотираси сақланувчи хона муҳрланган.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси Урганчдаги боғчаларнинг бирида болаларга нисбатан куч ишлатган тарбиячи воқеасига расмий муносабат билдирди.

Хабарда айтилишича, айни кунда ҳолат МТВ томонидан назоратга олинган.

МТТ кузатув камераларидаги мавжуд видеотасвирлар тегишли ҳуқуқ тартибот идораларига тақдим этилади. Видеокузатув камераси хотираси сақланувчи хона муҳрланган.

Ҳолат юзасидан МТТда тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари, МТТ кузатув кенгаши аъзолари, вилоят прокуратураси, касаба уюшмаси, ички ишлар идораси вакиллари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилиши белгиланган. Йиғилиш видеотасвирга олиниши қўшимча қилинган.

"Ушбу ҳолат бўйича тарбиячига нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб Урганч тумани прокуратурасига мурожаат қилинишини билдириб ўтамиз. Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва унинг бориши бўйича барча тафсилотлар кенг жамоатчиликка тақдим этилади", - дейилади хабарда.

Асосий мавзулар