Ўзбекистон мактабларида таътил саналари эълон қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаУзбекские школьники
Узбекские школьники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агар таътилнинг охирги куни байрам (дам олиш куни)га тўғри келса, дарс кейинги иш кунидан бошланади.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги 2019-2020 йилларда Ўзбекистон мактабларида ўқувчиларга бериладиган таътиллар жадвалини эълон қилди.

Урок в узбекской школе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда битирувчилари ОТМларга кира олмаган мактаблар аттестациядан ўтказилади

Кузги таътил 4 ноябрдан бошланиб, 10 ноябрга қадар давом этади. Қишки таътил 28 декабрдан бошланади ва давомийлиги 14 календар кунини ташкил этади.

Баҳорги таътиллар 21 мартда бошланади ва 7 календар кун давом этади.

Ёзги таътил - назорат имтиҳонлари тугагач бошланади (имтиҳон топширмайдиган синфлар учун - охирги ўқув кунидан кейин) ва 1 сентябрга қадар давом этади.

Агар таътилнинг охирги куни байрам (дам олиш куни)га тўғри келса, дарс кейинги иш кунидан бошланади.

Биринчи синф ўқувчилари учун феврал ойида 1 ҳафта давом этадиган қўшимча таътил кунлари тақдим этилади.

Янгиликлар лентаси
0