05:49 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Нон харид қилиш учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

© Sputnik / Павел Лисицын
Янгиликлар
Ҳавола олиш
523 0 0

2019 йил 14 октябридаги Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан пул компенсацияси янги миқдори 22 300 сўмдан 50 минг сўмга оширилди, дейилади хабарда.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон харид қилиш учун қўшимча харажатларни қоплаш учун тўланаётган пул компенсацияси миқдори оширилди ҳамда ушбу компенсацияни олувчилар тоифаси кенгайтирилди, деб хабар бермоқда молия вазирлиги.

2019 йил 14 октябридаги Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан пул компенсацияси янги миқдори 22 300 сўмдан 50 минг сўмга оширилди, дейилади хабарда.

Компенсация қуйидаги шахсларга берилади:

* ёшга доир нафақасини олувчилар;

* ногиронлик нафақасини олувчилар;

* боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчилар (ҳар бир боқимандага);

* боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар (ҳар бир боқимандага);

* ногиронлиги бўлган 16 ёшгача (18 ёшгача ОИВни юқтирган шахсларга) нафақа олувчилар;

* I ва II гуруҳ 16 ёшдан катта болаликдан ногиронлик нафақасини олувчилар;

* энг кам ёшга доир пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчилар (436 150 сўм ва ундан кам)

* икки ёшгача бола парвариши ва 14 ёшгача болалари бўлганлар учун нафақа олувчилар ҳамда моддий ёрдам олувчилар.

 

Асосий мавзулар