06:20 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Автобусы

Автоматик тўлов: Ўзбекистонда жамоат транспорти учун ягона тўлов тизими жорий этилади

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Янгиликлар
Ҳавола олиш
301 0 0

Жамоат транспорти сафар учун тўловни ўзи ечиб оладиган ҳисоб қурилмалари билан таъминланади. Йўловчи чиптани қурилмага яқинлаштирса тўлов автоматик равишда ечилади.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси маълумотига кўра, 2020 йил 1 январдан Ўзбекистонда жамоат транспорти учун ягона тўлов тизими жорий этилади.

Ҳажм жиҳатидан банк пластик карточкасига ўхшаш алоқа тизимига уланмаган чипта ёрдамида Ўзбекистоннинг барча шаҳарларидаги ҳар қандай транспорт турида тўловни амалга оширса бўлади.

Чиптани 30 минг сўмга сотиб олиб, мобил телефондаги илова ёки банк пластик карточкаси орқали (шу жумладан, халқаро тўлов тизимлари ёрдамида) маблағ билан тўлдириб бориш мумкин. Янги метро бекатларидаги турникетлар ушбу тизим жорий қилиниши учун мослаштирилган.

Чипталар тўрт хил бўлади: пенсионерлар, талабалар ва ўқувчилар учун, имтиёзли чипта ҳамда умумий ягона транспорт чиптаси. Транспортдан фойдаланиш учун тўлов ҳар бир ҳудудда ўрнатилган тарифга боғлиқ бўлиб, йўловчиларнинг турли тоифалари учун имтиёз ва чегирмалар ҳисобга олинади. Чипталарда чипта эгасининг расми туширилган бўлиши режалаштирилган ва улар давлат хизматлари марказлари томонидан берилади.

Транспортда Е-чиптадан қандай фойдаланилади?

Жамоат транспорти сафар учун тўловни ўзи ечиб оладиган ҳисоб қурилмалари билан таъминланади. Йўловчи чиптани қурилмага яқинлаштирса тўлов автоматик равишда ечилади.

Асосий мавзулар