“Ўзгидромет” ёмғир ваъда қилмоқда

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишХолодная погода
Холодная погода - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзгидромет” об-ҳаво ҳақида маълумот берди. 30 октябрдан ҳафтанинг охиригача Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудидан илиқ ва нам ҳаво оқими кириши туфайли айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Бугун, 28 октябрь куни  Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Фарғона водийсида айрим жойларда кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар қилмоқда. Ҳарорат 18-23 даража атрофида бўлади.

Эртага, 29 октябрь куни  об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, кечаси ҳарорат 5-10 даражани, кундузи 20-25 даражани ташкил қилади.

30 октябрдан ҳафтанинг охиригача Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудидан илиқ ва нам ҳаво оқими кириши туфайли айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.

30-31 октябрда ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража бўлиши, 1 ноябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража, 2 ноябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0