ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Жорий йил 1 ноябрдан бошлаб “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ 20% дан 30% гача (чипталарни сотиб олиш муддатларига қараб) ички йўналишидаги поездлари учун тариф нархига чегирмалар ўрнатади.
Хусусан, 060/059, 062/061-сонли “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишидаги поездларда қуйидаги миқдорларда чегирмалар тақдим этилади:
- поезд жўнаб кетишидан 2 – 5 кун олдин чипта сотиб олинса – 20%;
- поезд жўнаб кетишидан 6 – 45 кун олдин чипта сотиб олинса – 30%.
007/008-сонли “Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент” йўналишидаги поездларда қуйидаги миқдорларда чегирмалар тақдим этилади:
- поезд жўнаб кетишидан 2 – 5 кун олдин чипта сотиб олинса – 20%;
- поезд жўнаб кетишидан 6 – 45 кун олдин чипта сотиб олинса – 30%.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ички ва ташқи йўналишлардаги бир қатор поездларга 20 %дан 60 %гача чегирмалар жорий этгани хабар қилинган эди.