Ўзбекистонда қимматбаҳо навлардаги дарахтлар кесилишига мораторий эълон қилинди

© Telegram / ExoUzbekistanaВ Юнусабадском районе Ташкента остановлена незаконная вырубка деревьев
В Юнусабадском районе Ташкента остановлена незаконная вырубка деревьев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мораторий табиий омиллар ёки зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари таъсирида зарарланган, қуриб бораётган ёки қуриб қолган дарахтлар ҳамда буталарни кесишга жорий этилмайди.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Ўзбекистон Ҳукумати мамлакат Экологик партияси ва жамоатчиликнинг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВлар.

Посадка деревьев в парке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 миллион дона дарахт кўчати ўтқазилади

Белгиланишича, мораторий 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача амал қилади.

Мораторий амал қилиш даврида ваколатли давлат органларига давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига рухсатнома бериш ман этилади.

Мораторий табиий омиллар ёки зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари таъсирида зарарланган, қуриб бораётган ёки қуриб қолган, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф туғдирувчи дарахтлар ва буталарни санитар кесиш ва қирқишга; ёғоч ва мевалар олиш учун ўстирилаётган дарахтлар ҳамда буталарни (терак ва тез ўсувчи бошқа навлар, тут плантациялари, мевали дарахтлар ва буталар) кесишга; плантацияларда ўстирилаётган ва/ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланган дарахтлар ҳамда буталарни кесишга жорий этилмайди.

Ҳужжатда вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари объектларни қуриш ва лойиҳалаштириш учун ер майдонларини танлаш ва ажратиш босқичида, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини барпо этишда, дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш амалиётини қўллаш орқали уларнинг сақлаб қолинишини қатъий таъминлаши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0