Ўзбекистон томон йўл олган самолёт Самарада мажбуран қўнди

© Facebook / Рахмад СобировВ Сети появилось фото нового самолета Шавката Мирзиёева
В Сети появилось фото нового самолета Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарага қўнишни амалга оширган самолётни реанимация автомобили ва тез ёрдам машинаси кутиб олган, йўловчига зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва у зудлик билан шаҳардаги касалхоналарнинг бирига ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 4 ноя - Sputnik. Санкт-Петербургдан Урганчга томон учган самолёт, йўловчилардан бирининг саломатлиги ёмонлашгани боис, Самарада мажбуран қўнди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Тўртинчи ноябрь куни Курумоч халқаро аэропортида Санкт-Петербург-Урганч 638 рейсини амалга ошираётган самолёт мажбуран қўнишни амалга оширди. Мажбуран қўниш сабаби - бортдаги йўловчининг соғлиғи ёмонлашган", - деб хабар қилди агентликка суҳбатдош.

Самарага қўнишни амалга оширган самолётни реанимация автомобили ва тез ёрдам машинаси кутиб олган, йўловчига зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва у зудлик билан шаҳардаги касалхоналарнинг бирига ётқизилган.

Суҳбатдош сўзларига кўра, Москва вақти билан 14-20да самолёт белгиланган манзил сари йўл олган.

Янгиликлар лентаси
0