06:33 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
делегация Вологды в Узбекистане

Вологда делегацияси Ўзбекистонда ташриф билан бўлди

© Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Янгиликлар
Ҳавола олиш
7910

Мулоқот давомида Вологда вилояти билан ўзаро товар айланмаси 100 млн. АҚШ доллари миқдорида эканлиги қайд этилди ва бу кўрсаткични камида беш баробаргача кўпайтиришга келишиб олинди.

ТОШКЕНТ, 7 нояб – Sputnik. Куни-кеча Тошкент шаҳар ҳокимлигида Россия Федерацияси Вологда вилоятидан ташриф буюрган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки томонлама муносабатлар ва ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Мулоқот давомида ўзаро алоқалар нефть, газ ва телекоммуникация соҳаларида йўлга қўйилган бўлса, ҳозирда  ҳамкорлик кўлами кенгайганлиги таъкидлаб ўтилди.  Хусусан, Вологда вилояти билан  ўзаро товар айланмаси 100 млн. АҚШ доллари миқдорида эканлиги қайд этилди ва бу кўрсаткични камида беш баробаргача кўпайтиришга келишиб олинди.  

Вологда вилояти губернатори ўринбосари Виталий Тушинов савдо-иқтисодий, саноат ва қурилиш йўналишидаги ҳамкорлик бўйича мулоҳазаларини баён этар экан, қурилишда ёғочли биноларни барпо қилиш таклифини билдирди. Тахтани қайта ишлаш, қандолатчилик, экологик тоза кийимлар ишлаб чиқариш ҳамда балиқчилик бўйича ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш икки томон учун ҳам аҳамиятли эканлиги россиялик делегатлар томонидан маълум қилинди.

Асосий мавзулар