Ўзбекистонда энергия самарадорлиги ойлиги ўтказилмоқда

© Энергетика вазирлигиЎзбекистонда энергия самарадорлиги ойлиги
Ўзбекистонда энергия самарадорлиги ойлиги  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбирларда маҳаллий ва хорижий энергия тежайдиган ускуналар ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 нояб – Sputnik. Жорий йил 15 ноябргача Энергетика вазирлиги ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан республиканинг барча вилоятларида энергия самарадорлигига бағишланган қўшма савдо ярмаркалари ва давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.

Тадбирларнинг асосий мақсади иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларнинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш бўйича республика бўйлаб жорий этилаётган ва режалаштирилган чора-тадбирлар билан иштирокчиларни яқиндан таништиришдан иборат.

Биринчи давра суҳбатлари ва савдо ярмаркалари Нукус, Урганч, Наманган, Фарғона, Бухоро каби шаҳарларда бўлиб ўтди. Ноябрь охирига қадар тадбирлар Навоий, Самарқанд, Қарши, Тошкент, Нурафшон (Тошкент вилояти), Термиз, Гулистон ва Жиззахда режалаштирилган.

Ўртача ҳар бир шаҳарда савдо ярмаркаси ва давра суҳбатларида 300 дан 500 тагача иштирокчилар қатнашаётганлиги хабар қилинмоқда. Тадбирларда маҳаллий энергия тежайдиган ускуналар ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Савдо ярмаркасида иштирок этаётган компаниялар қаторида «Электроаппарат» компаниялар гуруҳи, «Қуёш Иссиқлик Энержиаси» қўшма корхонаси, «Артель» компаниялар гуруҳи, «E-cover», «Mega Trans Energy» МЧЖ, QIE solar technology», «Endüstriyel Elektrik», «Solar Power», МЧЖ, ОФТОБ НУР МЧЖ Артель компаниялар гуруҳи, High light technology, Solar Сity Solutions МЧЖ, Vitech компаниялар гуруҳи, Panelplast ҚК МЧЖ ва бошқалар.

Ярмаркалардан сўнг давра суҳбатлари бўлиб, унда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари раҳбарлари, тадбиркорлар, ҳудудий ва вилоят электр тармоқлари ва газ таъминоти корхоналари раҳбарлари, саноат корхоналари, иштирок этувчи банклар, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0