Ўзбекистондан Хитойнинг қўшимча бошқа шаҳарларига учиш йўлга қўйилади

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишТабло с информацией о вылетах
Табло с информацией о вылетах  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қатновчи авиакомпанияларнинг рейсларини ҳафтасига 15 тагача оширишга келишиб олинди. Рейслар Пекин шаҳридаги янги “Дасин” халқаро аэропортига ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 7 нояб – Sputnik. Пекинда Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси авиация ҳукуматлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Самолет в небе. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Янада яқинроқ: Ўзбекистон ва Хитойни илк чартер рейси боғлайди

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги делегацияси Хитой фуқаро авиацияси билан учрашуви чоғида авиация қатновлари соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги парвозларни кўпайтириш, тайинланган авиакомпанияларнинг парвозлар географиясини кенгайтириш ва амалга оширилаётган рейсларни Пекин шаҳридаги янги “Дасин” халқаро аэропортига ўтказиш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қатновчи авиакомпанияларнинг рейсларини ҳафтасига 15 тагача ошириш, икки давлат авиация ҳукумати ўртасидаги мавжуд келишувга Пекин, Урумчи, Шанхай, Гуанчжоу, Тянзин каби рухсат этилган шаҳарлар қаторига авиакомпаниялар парвозларни амалга оширишда Циан, Саня, Иу ва Ченду шаҳарларини қўшиш масаласида ҳам келишиб олинди.

Авиакомпаниялар рейсларини Пекин шаҳридаги янги “Дасин” халқаро аэропортига ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

Янгиликлар лентаси
0