Тошкентда замонавий суғурта бозори истиқболлари муҳокама қилинмоқда

© Facebook / UZREPORT TVМеждународная конференция "Современный страховой рынок Узбекистана" в Ташкенте
Международная конференция Современный страховой рынок Узбекистана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакатда чет эл суғурта компаниялари фаолиятининг чекланиши, давлатнинг кучли назорати ва динамизмнинг йўқлиги суғурта бозорининг ривожланишдаги асосий тўсиқлардан бири дея қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 7 нояб - Sputnik. Тошкентда Буюк Британия, АҚШ, Россия, Германия, Хитой, Украина давлатларидан келган суғурта соҳасининг етакчи экспертлари иштирокида “Замонавий Ўзбекистон суғурта бозори” халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Вакцинация  - Sputnik Ўзбекистон
Мажбурий тиббий суғурталаш Ўзбекистонда қачон пайдо бўлади?
Конференцияда мамлакат суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантириш йўналишлари, шунингдек миллий ва халқаро суғурта бозорларининг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинмоқда.

Тадбир қатнашчиси канадалик халқаро эксперт Майкл Коэннинг фикрича, мамлакатда чет эл суғурта компаниялари фаолиятининг чекланиши, давлатнинг кучли назорати ва динамизмнинг йўқлиги суғурта бозорининг ривожланишдаги асосий тўсиқлардан бири ҳисобланади.

“Ўзбекистонда замонавий суғурта бозорини шакллантириш учун биринчи галда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, хусусий суғурта компанияларини рағбатлантириш билан бирга минимал капитални кўпайтириш лозим”, — деди М.Коэн.

“Ўзагроcуғурта” суғурта компанияси, “Sairpo” ахборот рейтинг агентлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур конференцияда Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғуртани татбиқ қилиш ва об-ҳаво билан боғлиқ хавф-хатарлардан пахта, полиз ва кўп йиллик ўсимликларнинг ҳосилини суғурта қилиш каби мавзулар конференция кун тартибидан ўрин олган.

Ўзбекистонда суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

“Конференция Ўзбекистонда замонавий суғурта бозорини қандай қилиб шакллантириш, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда маҳаллий суғурта ходимларнинг билимини ошириш ва хориж тажрибасини ўрганиш мақсадида ташкил этилди. Демак, 2022 йилга қадар Ўзбекистоннинг замонавий суғурта бозори шаклланиши ва ривожланиши учун эркин муҳит яратилади. Шунингдек, охирги 3 йил ичида аҳолида суғурта копманияларига нисбатан ишонч бир қадар ошганини таъкидлаб ўтмоқчиман. Негаки, шу даврда суғурта компанияларининг ҳам сони ошди. Улар ўртасида рақобат юзага келди. Қолаверса, суғурта ҳодисалари рўй берганда товон пулларининг ўз вақтида берилаётгани бунга сабаб бўлмоқда. 2020 йилдан бошлаб тиббий мажбурий суғурта жорий этилмоқда. Бу ҳам аҳоли суғурта маданиятини оширишга ёрдам беради ҳам аҳоли манфаатларига хизмат қилади”, — деди “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти вакили Дилноза Мустафоева.

Конференция жорий йилнинг 9 ноябрига қадар давом этади.

Янгиликлар лентаси
0