12:31 05 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
117 0 0

Эртага пойтахтнинг Бектемир ва Яшнобод туманларидаги айрим ҳудудларида вақтинча газ таъминоти бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. 14 ноябрь куни соат 8:00 дан 19:00 гача пойтахтнинг Бектемир ва Яшнобод туманларидаги айрим ҳудудларида вақтинча газ таъминоти бўлмайди. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида ёзилишича, ушбу ҳудудларда вақтинча газ бўлмаслиги Яшнобод туманида ер ости юқори босимдаги газ қувурининг 820 метр қайта ўтказилган қисмини ишга тушириш учун улаш ишлари билан боғлиқ.

Бектемир тумани: ТХАЙ АГНКС ГНС, ТХАЙ АГНКС “Голд газ”, ТХАЙ АГНКС “Саида сервис”, ТХАЙ “Ўт ўчириш қисми”, ТХАЙ “Артел” заводи.

Яшнобод тумани: “Тузель 2,3,4” мавзелари, “Аэродром” мавзесидаги 80 та хусусий хонадон, ТХАЙ “ДСК-1”, ТХАЙ “МЖБК”, ТХАЙ кўчасидаги улгуржи истеъмолчилар, ТХАЙ, АГНКС “Интер мобил газ” , Иззат кўчаси “7-ИМ”, Оҳангарон кўчасидаги “Саховат нон”, Темирчи кўчасидаги улгуржи истеъмолчилар, “ЛИС” (Лётная испытательная станция), “ЛИНКС” МЧЖ ҚК, “Оригинал технология” МЧЖ , “Мидл азия ротопласт” МЧЖ , АГНКС -2 (Рахшона), “Ҳудудгаз Тошкент” МЧЖ.

Асосий мавзулар