Америка дрони Россия чегараларида разведка ўтказди

© U.S. Air Force / Airman 1st Class D. Blake BrowningСтратегический разведывательный беспилотный летательный аппарат ВВС США RQ-4 Global Hawk
Стратегический разведывательный беспилотный летательный аппарат ВВС США RQ-4 Global Hawk    - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий ҳафтада, "Красная газета" маълумотларига кўра, Россия сарҳадларида 23та учар аппаратларни рўйхатга олишган. Ҳаводан ҳужумга қарши кучлари навбатчи қирувчилари чегара бузилишига йўл қўймаслик учун 16 маротаба осмонга кўтарилган

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Америка стратегик разведкани амалга оширувчи учувчисиз учиш қурилмаси Россия чегараларида разведка ўтказди, бу ҳақда PlaneRadar ресурси материалларида айтилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Американский стратегический разведывательный БПЛА RQ-4 Global Hawk - Sputnik Ўзбекистон
Эрон АҚШ разведка дронини нега уриб туширди?

Портал маълумотларига кўра, АҚШ ҲҲК қарашли бўлган 11-2048 борт номерига эга RQ-4B-40 Global Hawk (FORTE10) деб номланувчи учувчисиз учиш қурилмаси НАТОнинг Сицилия оролидаги Сигонелла авиабазасидан ҳавога кўтарилган.

Москва вақти билан 9:25 да дрон Ленинград ва Псков вилоятлари чегараси бўйлаб разведкани амалга оширган. Парвоз 16 километр баландликда ва соатига 600 км тезликда амалга оширилган.

Чет эл учар аппаратлари Россия чегараси яқинида тез-тез разведкани амалга оширадилар. Уларни кўпинча Қрим ва Краснодар ҳудуди яқинида, Болтиқ денгизи устида ва Суриядаги Россия Мудофаа вазирлиги базалари устиларида қайд этишади.

Жорий ҳафтада, "Красная газета" маълумотларига кўра, Россия сарҳадларида 23та учар аппаратларни рўйхатга олишган. Ҳаводан ҳужумга қарши кучлари навбатчи қирувчилари чегара бузилишига йўл қўймаслик учун 16 маротаба осмонга кўтарилган.

Россия Мудофаа вазирлиги америка қўмондонлигини кўплаб маротаба бу сингари разведка операцияларини ўтказишни тўхтатишга чақирган, лекин Пентагон бу талабни бажаришдан воз кечмоқда.

Янгиликлар лентаси
0