Ўқувчиларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаган ўқитувчилар ойлигига 100 % устама қўшилади

© SputnikНаиля Гарабиевна Енилеева — педагог начальных классов школы №184 Ташкента
Наиля Гарабиевна Енилеева — педагог начальных классов школы №184 Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни такомиллаштириш мақсадида Халқ таълими ходимларини узлуксиз ривожлантириш тизими йўлга қўйилади. Хусусан, Авлоний номидаги Халқ таълими академияси ва Педагогик маҳорат институтлари ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 4 дек - Sputnik. Ўқувчиларни Халқаро фан олимпиадалари, PISA, PIRLS, TIMSS тадқиқотларига муносиб тайёрлаган педагог ходимларга 100 %, таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган ғолиб лавозим маошига ҳар ой 150 % устамалар белгиланади.

Школьники - Sputnik Ўзбекистон
"Болаларни ҳимоялаймиз": Ўзбекистон ўқитувчилар учун лицензия тизимини жорий этмоқчи

Бу ҳақда  3 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Матбуот анжуманида ўқитувчиларнинг мустақил ривожланиши, ўқитиш усулларини такомиллаштириш ва уларни малака талабларига мувофиқ танлаш масалалари юзасидан  сўз юритилиб, мавзу доирасида 2019 йилда таълим соҳасида юз берган қулайликлар ва янгиликлар борасида ҳам маълумот бериб ўтилди. 

Унга кўра 2019 йилдан бошлаб ўқитувчилар қишлоқ хўжалик ишлари, ободонлаштириш ишлари, мажбурий обунадан мутлақо озод этилган бўлиб, ўқитувчиларга фақат ўз фаолияти билан шуғулланиш қатъий белгиланган. Аммо шунга қарамай, бу борада учраётган баъзи салбий ҳолатлар юзасидан прокуратура ҳамда ОАВ томонидан мунтазам назорат ўрнатилган.  

Шунингдек, 2020 йилда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда бошланғич синф ўқувчилари ўртасида ўқиш (EGRA) ва математика (EGMA) саводхонлиги бўйича халқаро баҳолаш амалга оширилади.

2021 йили эса ўқувчилар билими PISA, PIRLS халқаро баҳолаш дастурлари асосида аниқланади.

Шунингдек, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малака оширишни такомиллаштириш мақсадида Халқ таълими ходимларини узлуксиз ривожлантириш тизими йўлга қўйилади. Хусусан, А.Авлоний номидаги Халқ таълими академияси ва Педагогик маҳорат институтлари ташкил этилади.

Бундан ташқари мактаб директорлари ва ўқитувчиларнинг касбий стандартлари, турли шаклдаги (анъанавий, масофавий, аралаш, иш жойида ва бошқа) ва муддатларга ойлик, бир-икки ҳафталик малака ошириш курсларининг ташкил этилиши, “Таълим соҳаси менежменти” ва “Катталар таълими” мутахассисликлари бўйича магистратура жорий қилиниши кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0