Касаба уюшмаси ишдан ноҳақ ҳайдалган фаррошлар ҳуқуқини суд орқали тиклади

© Sputnik Табылды КадырбековУборка листьев на улицах Бишкека, архивное фото
Уборка листьев на улицах Бишкека, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мактаб фаррошлигидан ноҳақ бўшатилган аёллар ўз вазифаларига қайта тикланган ҳамда уларга мажбурий прогул кунлари учун жами 1 миллион 585 минг иш хақи ундирилиши белгиланган.     

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қошида фаолият кўрсатаётган Юридик клиника - 1092 "Ишонч телефони"га меҳнаткашлардан келган ёзма ва оғзаки мурожаатларни ўрганмоқда. Хусусан, Сирдарё вилояти бирлашмасига мурожаат қилган маҳаллий икки фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди, деб хабар берди уюшма матбуот хизмати.

Каски рабочих на заводе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳақидаги халқаро конвенция кучга кирди

Маълум бўлишича, фуқаролар Д.Субҳонова ҳамда  М.Акбаровалар Мирзаобод туманидаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида фаррош вазифасида ишлаб келганлар. Аммо иш берувчи улар билан тузган меҳнат шартномасини меҳнат интизомини қўпол бузганликлари важи билан бекор қилган. Аёллар қисқа "Ишонч рақамига" қўнғироқ қилиб, ушбу масалани қонунийлигини ўрганиш ва ишга тикланишларида амалий ёрдам сўрашган.

"Ўрганишлар давомида Д.Субҳонова ҳамда М.Акбаровалар билан меҳнат шартномаси бекор қилинишида меҳнат қонунчилигининг бир қатор талаблари бузилганлиги аниқланди. Шу асосда ходимларни ишга тиклаш ва мажбурий прогул даври учун уларга хақ берилиши юзасидан Касаба уюшмалари томонидан мактаб маъмуриятига тақдимнома киритилди. Бироқ, бирлашманинг ушбу тақдимномаси ижроси 31-сон умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти томонидан ижобий ҳал этилмади", - дейилган хабарда.

Шундан сўнг Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан фуқаролар қонуний ҳуқуқларини тиклаш учун Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят судига даъво аризаси киритилган. Мазкур даъво аризасига асосан ҳал қилув қарори қабул қилиниб, ходимлар Д.Субҳонова ҳамда М.Акбаровалар ўз вазифаларига қайта тикланган ҳамда уларга мажбурий прогул кунлари учун жами 1 миллион 585 минг 612 сўм иш хақи ундирилиши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0