Фарғона ва Наманган ҳудуди вақтинча электр энергиясидан узиб қўйилади

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишЛинии электропередач в окрестностях села Партизанское в Крыму
Линии электропередач в окрестностях села Партизанское в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фарғона ва Наманган вилояти ҳудудида бугун соат 17.00га қадар электр энергияси таъминотида узилишлар бўлади.

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Бугун 10 декабрь куни текшириш ва режали мукаммал таъмирлаш, монтаж ва демонтаж ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли Фарғона ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудлари электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлмоқда. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Дым из труб в Казани - Sputnik Ўзбекистон
Яна авария: Ўзбекистоннинг 7та вилояти аҳолиси вақтинча светсиз қолди

Қува туманининг "Тошховуз", "Гўзал", "Турк ровот", "Хўжа Хасан", "Муйдин Хасан", "Қува", “Дўстлик, "Маданият", "Хонобод", “Пастки Хонобод”, “Деҳқонобод”, “Баҳор”, “Янгиобод” МФЙларда соат 09:00 дан 17:00 га қадар; Ёзёвон туманининг “Такалик”, “Иштирхон” МФЙлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар; Марғилоннинг "Сурхтепа" МФЙ ҳудуди вақтинча электр энергиясидан узиб қўйилади.

Наманганнинг “Соҳибкор”, “Гулпора”, “Янги Қурилиш”, “Илғор”, “Амир Темур”, “Маданий-Маориф”, “Якка Сада” ва “Янги Ҳаёт” МФЙлари ҳудудларида;

- Поп туманиннинг “Туркистон” МФЙ ҳудудлари, Уйчи туманининг “Оқтош”, “Тепасарой”,  “Боғ”, “Янгичек”, “Умид”, “Қўрғонча” ва “Навоий” МФЙлар ҳудудлари,   Учқўрғон туманининг “Қўғай”, “Наъмуна”,  “Исломобод”, “Учёғоч”, “Нуробод”, “Шархочек”, “Истиқбол”, “Қўғай Ўлмас”, “Бахриобод” ва “Ёрқинбойчек” МФЙлар ҳудудлари;

Чуст туманининг “Булоқбоши”, “Тошқўрғон” ва “Машҳад” МФЙлар ҳудудларида; Янгиқўрғон туманининг “Поромон”, “Оқтепа”, “Маданият” ва “Хадикент” МФЙлар ҳудудларида соат 08:00 дан соат 17:00 га қадар электр энергияси етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Янгиликлар лентаси
0