18:00 31 Март 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
43920

ЕХҲТ ДИИҲБ вакили Ўзбекистондаги сайловлар мутлақо янги сиёсий муҳитда, салмоқли даражада такомиллаштирилган ҳуқуқий нормалар асосида ўтаётганини таъкидлаган

ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13-декабр куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси(ЕХҲТ ДИИҲБ)нинг Сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Каетана де Зулуэта Оутрамни қабул қилди.

Таъкидланишича, бугунги кунда ташкилот Бош котиби Томас Гремингернинг мамлакатга ташрифи якунида қабул қилинган ЕХҲТ билан шерикликни кенгайтириш бўйича "йўл харитаси" амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ташкилотнинг Парламент Ассамблеясидаги иштирокини тиклади. ЕХҲТ юртимиздаги парламент сайловларига 1999-йилдан буён илк бор тўлақонли миссияни жўнатди.

"Бугунги учрашувда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари хусусида батафсил фикр алмашилди, миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, сайлов ва бошқа соҳаларда қўшма тадбирлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди", - дейилади хабарда.

ЕХҲТ ДИИҲБ Сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Ўзбекистон президентига самимий қабул ҳамда мамлакат ЕХҲТ билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.

Каетана де Зулуэта Ўзбекистондаги сайловлар мутлақо янги сиёсий муҳитда, салмоқли даражада такомиллаштирилган ҳуқуқий нормалар асосида ўтаётгани, шу сабабли ДИИҲБ сайлов жараёнларини катта қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлади.

Асосий мавзулар