10:59 02 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
199 0 0

Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудларга қарийб 600 нафар хорижлик мутахассис таклиф қилингани, телемедицина орқали 1000 та онлайн консультация ўтказилгани эътироф этилди.

ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. Республикада жорий йилда 300 га яқин буйрак трансплантацияси операциялари ўтказилди, деб хабар берди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-котиби Фурқат Санаев Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида.

В Узбекистане впервые проведена трансплантация печени
Информационная служба Министерства здравоохранения Узбекистана

"Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалийт тиббиёт марказида 230 дан ортиқ буйрак, 6 та жигар, Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказида 68 та буйрак трансплантацияси операциялари ўтказилгани туфайли 300 нафардан ортиқ фуқаронинг юқори технологик операциялар учун чет давлатларга чиқишининг олди олинди", — деб маълум қилган Санаев.

Таъкидланишича, қўшимча cаккизта республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази (онкология ва радиология, нейрохирургия, травматология ва ортопедия, аллергология, неврология ва инсульт, нефрология ва буйрак трансплантацияси, наркология, болалар хирургияси каби йўналишларда) ташкил қилиниб, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлар сони 18 тага етказилган.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказига 3,2 млн АҚШ доллари, республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказига 2 млн евро, республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказига эса 2,8 млн еврога тенг бўлган юқори технологик асбоб-ускуналар етказилиб ишга туширилган.

Маълум қилинишича, ихтисослаштирилган марказларнинг филиаллари ташкил этилши натижасида вилоятларда 2019 йил 11 ойи давомида 2 400 дан ортиқ жарроҳлик операциялари амалга оширилган, унинг қарийб 1 500 (55,5 фоизи) таси юқори технологик жарроҳлик операцияларини ташкил этади. Натижада 2019 йилда 1400 га яқин беморга яшаш жойининг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг республика марказига келишига ҳожат қолмаган.

Жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудларга қарийб 600 нафар хорижлик мутахассис таклиф қилингани, телемедицина орқали 1000 та онлайн консультация ўтказилгани эътироф этилди.

Асосий мавзулар