Мирзиёев "Банкротлик тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартишларни тасдиқлади

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда келишув битими банкротлик таомили деб ҳисобланмайди. Қарздор ва кредиторлар иқтисодий суд томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битими тузишга ҳақли.

ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Ўзбекистонда сохта банкротлик учун жарима миқдори оширилди

Қонун билан киритилган ўзгартишларга кўра, банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш учун бериладиган аризада қарздор ва кредиторларга тўлов қобилиятини тиклаш ёки тугатиш тартиботлари қўллашни кўрсатган ҳолда мурожаат этиш ҳуқуқи берилди.

Кредиторлар йиғилишида кредиторлар томонидан овоз беришда гуруҳларга бўлиш ва ҳар бир кредитор гуруҳининг овозлари алоҳида инобатга олиш амалиёти жорий этилди.

Шунингдек, эндиликда келишув битими банкротлик таомили деб ҳисобланмайди. Қарздор ва кредиторлар иқтисодий суд томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битими тузишга ҳақли.

Қонунга кўра, банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш муддати 1 ой этиб белгиланди (Ҳозирга қадар бу муддат 2 ой эди).

Шу билан бирга, эндиликда суд санацияси кўпи билан 24 ой муддатга жорий этилади (Ҳозирга қадар 24 ой жорий этилиб, иқтисодий суд томонидан кўпи билан 6 ойга узайтирилиши мумкин эди).

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътибордан кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0