Умрага отланган 74 ёшли аёл йўлдан қайтарилди

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишСамолет
Самолет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Даволаниш муолажаларидан сўнг аёл 15-декабр куни “Jazeera Airways” авиакомпаниясининг рейси билан Ўзбекистонга қайтарилган.

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Умра сафарига Ал-Қувайт шаҳри орқали йўл олган ўзбекистонлик аёл ортга қайтишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

"74 ёшли фуқаро Ҳ.Н. Жидда  шаҳрига умрани адо этиш учун  Ал-Қувайт шаҳри орқали йўл олган ва юрак хуружи туфайли парвоздан қолдирилиб, касалхонага ётқизилган", - дейилади хабарда.

Даволаниш муолажаларидан сўнг аёл 15-декабр куни “Jazeera Airways” авиакомпаниясининг рейси билан Ўзбекистонга қайтарилган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан Қувайтда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг зарур ҳолларда Ал-Қувайт шаҳридаги Ўзбекистон Элчихонаси рақамига +965-2539-65-15 мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатилди.

 

Янгиликлар лентаси
0