04:26 10 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
382 0 0

Ўзбекистонда контракт тўлаш муддати узайтирилди. Сўнгги муддат этиб 2019 йил 31 декабрь белгиланган.

ТОШКЕНТ, 21 дек - Sputnik. Ўзбекистон олий таълим муассасаларида контракт тўлаш муддати узайтирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, бу Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 6-сон баёнида белгилаб қўйилган.

Баён билан олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига (кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шакллари) ҳамда магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ҳамда хорижий фуқаролар ўқиши учун тўлов-контракт маблағларининг биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати этиб 2019 йил 31 декабрь (шу куни ҳам) белгиланган.

Теглар:
Ўзбекистон, контракт, олий таълим муассасалари

Асосий мавзулар