18:12 31 Март 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
814 0 0

Божлар миқдори пасайиши, солиқ имтиёзлари берилиши, “Баркамол авлод” болалар мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкаларининг оширилиши, хорижий сувенирлар сотилишининг тақиқланиши – батафсил мақолада.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб қандай ўзгаришлар рўй бериши ҳақидаги маълумотларнинг давомини тақдим этди.

1. 2020 йил 1 январдан тажриба тариқасида айрим давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва ҳудудларда, 2021 йил 1 январдан бошлаб эса республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида давлат хизматига қабул очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилади.

2. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари:

- республика, вилоятлараро ННТлар учун - БҲМнинг 4 бараваридан 3 бараваригача;

- вилоят ННТлари учун – БҲМнинг 2 бараваридан 1 бараваригача пасайтирилади.

3. “Баркамол авлод” болалар мактаблари директор ва директор ўринбосарлари учун базавий тариф ставкалари 1,55 бараварга, тўгарак раҳбари учун 1,5 бараварга оширилади:

4. Ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60 фоиздан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар 2023 йил 1 январгача мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади.

Чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларни ишга тушираётган ташкилотлар ва терини қайта ишловчи корхоналар 2023 йил 1 январгача ер солиғи тўлашдан озод этилади.

5. Хитой, шу жумладан, Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун 7 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби белгиланади.

6. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда судгача бўлган жараёнда далилларни таъминлаш, мулкий ва мерос масалаларида медиатор вазифаларини бажариш, муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектининг тақдим этилган вақтини тасдиқлаш янги нотариал ҳаракатлар жорий этилади.

Қуйидаги қулайликлар яратилади:

  • кўчмас мулклар бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда МИБнинг ваколатларига кирадиган коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақида маълумотлар фақат Бюронинг ахборот тизими орқали онлайн режимда текширилади;
  • агар тарафлар турли ҳудудларда бўлса, ўша ҳудуддаги нотариал идорада туриб видеоконференцалоқа орқали битимларни нотариал тасдиқлаши мумкин;
  • очиқ ахборот тизимидаги айрим ҳужжатларнинг электрон шакли мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракатларни амалга оширишда ҳужжатнинг қоғоз шакли билан тенг ҳуқуқий кучга эга бўлади;
  • республика ҳудудида нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар нотариусга тақдим этилмасдан туриб, уларни ноёб рақам орқали текшириш мумкин бўлади;
  • нотариусга мурожаат этишда электрон навбат олиш ва ҳужжатларни олдиндан тайёрлаб қўйиш хизмати жорий этилади;
  • нотариал архивда мавжуд бўлган ҳужжатлар нусхасини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкони яратилади.

7. Дорилар ва тиббий буюмларнинг савдо жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш мазкур фаолият учун лицензия талаби ҳисобланади ва талабнинг мунтазам бир йил давомида бир мартадан кўп бузилиши лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади.

8. Жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:

- қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 миллион сўмдан;
- қуёш сув иситкичлар учун – 1,5 миллион сўмдан;
- газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда компенсациялар тақдим этилади.

9. Туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 20 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 50 АҚШ доллари миқдорида қоплаб берилади.

ЮНЕСКО рўйхатига киритилган маданий мерос объектлари ва давлат муҳофазасига олинган ёдгорликлар ҳудудида фақат мамлакатда ишлаб чиқарилган сувенир маҳсулотлари сотилади.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қуйидаги ваколатлари тегишли халқ депутатлари Кенгашларига берилади:

- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини олиб қўйиш ва бир фермер хўжалигидан бошқасига ўтказиш;
- жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган, улар фойдаланадиган ва мулки бўлган ер участкаларини жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш.

11. Юридик шахслар – суғурта брокерлари ва суғурта агентлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси комиссия мукофотининг 13 фоизи миқдорида белгиланади.

Асосий мавзулар