БАА резиденти мақомини олган хорижий давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз киради

© Sputnik / Табылды КадырбековПассажиры выходят с самолета в международном аэропорту в селе Тамчи, Иссык-Кульской области
Пассажиры выходят с самолета в международном аэропорту в селе Тамчи, Иссык-Кульской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистонга кириш вақтида амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаган резидентлик визасининг асл нусхасини тақдим этадилар. 

ТОШКЕНТ, 1 янв - Sputnik. 2020 йилнинг 1 январидан эътиборан Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари 30 кун муддатга Ўзбекистонга визасиз кириш имконига эга бўлади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда.

Визы, приглашения, прописка: новое положение от Правительства Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон визасиз мамлакатлар рўйхатини кенгайтирди

Таъкидланишича, ушбу чоралар Ўзбекистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, БАА инвесторлари учун мамлакатнинг сармоявий жозибадорлигини оширишга йўналтирилган.

Хусусан, 2019 йил 20 мартдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун, 2020 йил 1 январдан бошлаб БАА резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим белгиланган.

Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистон Республикасига кириш вақтида амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаган резидентлик визасининг асл нусхасини тақдим этадилар.  

Янгиликлар лентаси
0