БМТ янги жинси олишдан тийилишга чақирмоқда

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишФабрика по производству джинсовой одежды "Глория-Джинс"
Фабрика по производству джинсовой одежды Глория-Джинс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кийиб зериккан либосларингизни секонд-хендларга топширганингиз ёки бошқаларга берганингиз маъқул, дея маслаҳат беради ЮНЕП.

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. БМТнинг атроф-муҳит бўйича дастури (ЮНЕП) янги жинси сотиб олишдан тийилишни сўрамоқда.

Грета Тунберг - Sputnik Ўзбекистон
"Грета Тунберг" лойиҳасини ким ишга туширган?

Ташкилот маълумотларига кўра, бир жуфт жинси ишлаб-чиқариш учун тўрт минг литрга яқин сув керак бўлади. Экологияга етказилаётган зарарни 111 километр масофага уюштирилган автопойгага таққослаш мумкин, дея келтирилади БМТ янгиликлар хизмати сайтида.

Эски буюмлар ювилаётган вақтда, пластик ва бошқа зарарли моддалар микроқисмлари ҳавога тушади. Сувни ифлослантирувчи 20% нарсалар - бу текстил саноати чиқиндиларидир, деб қайд этилади БМТ хабарида.

"Эски кийимларни худди янгидек кийинг, ахир бу ҳозирда худди митти қора кўйлак каби урфда. Биз модалар саноати экологик жиҳатдан тоза бўлишини хоҳлаймиз", - дея фикр билдирган Париж вице-мэри Антуанетта Ги.

Бугунги кунда мода индустриясида бутун дунё бўйлаб 300 миллионга яқин киши жалб қилинган. Унинг йиллик айланмаси 1,3 триллион доллардан ортади.

"Ушбу циклнинг барча иштирокчилари сайи-ҳаракатларни бирлаштириб, текстил саноатидаги ишлаб чиқариш жараёни ва даромад олишни қайтадан кўриб чиқишлари ҳамда атроф-муҳитга зарар етказувчи усуллардан воз кечишлари лозим", - дея ўз фикрини билдирган экология фаоли Лоренс Мила Каналс.

БМТда қайд этилишича, бугунги кунда кийилган либосларнинг 87% ахлатхоналардадир.

Кийиб зериккан либосларингизни секонд-хендларга топширганингиз ёки бошқаларга берганингиз маъқул, дея маслаҳат беради ЮНЕП. Буюмларни ҳам камроқ ювиб, толаларни кўпини ювиб кетадиган кир ювиш кукуни ўрнига махсус суюқликни ишлатган маъқул. У кўпроқ толаларни ювади.

Янгиликлар лентаси
0