11:52 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Янгиликлар
Ҳавола олиш
54201

Бугунгача қатор фильмлардаги катта-кичик роллари билан ўзини актёр сифатида намоён этиб келаётган Ёқуб Аҳмедов халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган.

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Хитойнинг “Шанхай СПИГ” клуби аъзоси Одил Аҳмедовнинг акаси Ёқуб Аҳмедов депутатликка сайланди.

Бугунгача қатор фильмлардаги катта-кичик роллари билан ўзини актёр сифатида намоён этиб келаётган Ёқуб Аҳмедов халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган.

Бу ҳақида шунингдек, расман, шаҳар ҳокимлиги газетасининг 2019 йил 27 декабрдаги сонида ёритилган шаҳар сайлов комиссиясининг “Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатларини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қарорида маълум қилинган.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан депутатликка кўрсатилган Ёқуб Аҳмедов халқ ноиблиги йўлида "Адолат", Халқ демократик партияси, Экологик партия, Либерал демократик партия аъзолари билан рақобатлашган.

Аммо  22 декабрь куни Наманган шаҳридаги 21-Марғилон сайлов округида бўлиб ўтган сайловда кўпчилик сайловчилар “Миллий тикланиш” партияси фаоли, бир қанча МЧЖлар таъсисчиси бўлган Ёқуб Аҳмедовга ишонч билдирган.

 

 

 

Асосий мавзулар