14:35 02 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
206 0 0

Байрамона бепул чипталарни 2020 йилнинг 14 апрелидан бошлаб 12 май санасига қадар расмийлаштириш мумкин. Парвоз 3-12 май оралиқларида амалга ошиши керак. Авиачипта амал қилиш муддати бир ойни ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Улуғ Ватан уруши ветеранлари ва ногиронлари Ғалаба куни нишонланаётган саналарда "Аэрофлот" авиакомпаниясидан бепул авиачипта олишлари мумкин. лучить Бу ҳақда Россия миллий ташувчиси ўз сайтида хабар берган.

Чипталар РФ, МДҲ мамлакатлари, Болтиқбўйи давлатлари, Грузияда ёки шу давлатларнинг бирида доимий яшовчи Улуғ Ватан уруши ветеранлари ва ногироларига тақдим этилади. Шунингдек, концлагерь, гетто ва бошқа мажбуран ушлаб туриладиган жойларда сақланган собиқ вояга етмаган асирларга ҳам берилади.

Ветеранларга "эконом" классда бепул парвозни амалга ошириш имконияти тақдим этилади. Агар рўйхатга олиш якуни бўйича рейсда бўш жойлар қолса, ветеранлар юқорироқ классга ўтказишлари мумкин бўлади.

Собиқ Иттифоқ қаҳрамонлари, Слава ордени кавалерлари "комфорт" ёки "бизнес" классларда парвозни расмийлаштиришлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, барча ветеранларга "эконом" классда ҳамроҳ шахс учун бепул чипта олишларига рухсат берилади.

Акция йўналиши - Россия бўйича барча ички рейслар, шунингдек, МДҲ давлатлари ва Болтиқ бўйи мамлакатлари йўналишларини қамраб олади. Бундан ташқари, ветеранлар Европа мамлакатлари (Болгария, Венгрия, Германия, Польша, Румыния, Сербия, Хорватия, Австрия, Чехия)га боришлари мумкин бўлади.

"Жорий акция бўйича йўловчиларни ташиш 2020 йилнинг 3 май санасидан 12 май санасига қадар давом этади. Чипталарни 2020 йилнинг 14 апрел санасидан 12 май санасига қадар расмийлаштириш зарур бўлади. Акция доирасида берилган авиачипта амал қилиш муддати - бир ой", - дея тушунтиришди авиакомпания матбуот-хизматида.

Акция "Аэрофлот" тижорий бошқарувида бўлган "Россия" авиакомпанияси рейсларига жорий этилади, аммо бошқа ташувчилар билан тузилган "код-шеринг" келишувига татбиқ этилмайди.

"Аэрофлот" энг биринчи бўлиб Россия авиаташувчилари орасида ветеранлар учун ўз рейсларига бепул чипта тақдим этишни бошлаган. Акция йигирманчи маротаба ўтказилмоқда. Маълумотларга кўра, 2001 йилдан бошлаб бепул чипталардан 90 минг нафардан ортиқ ветеранлар фойдаланишган.

Асосий мавзулар