Ўзбекистон Глобал озиқ-овқат ҳавфсизлиги индексида кўрсаткичларини яхшилади

© Sputnik / Н. Ключнев / Медиабанкка ўтишМужское застолье на празднике Навруз
Мужское застолье на празднике Навруз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакатнинг рейтингда юқори мавқега эга эканлиги унинг озиқ-овқат хавфсизлиги юқори даражада эканлигини англатади.

ТОШКЕНТ, 11 январь – Sputnik. АҚШнинг DuPont транснационал компанияси ёрдамида Британиянинг The Economist Intelligence Unit томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, Ўзбекистон глобал озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида 71-ўринни эгаллади. Бир йил олдин, ушбу рўйхатда мамлакат 80-ўринда эди.

Гилос тўла ящиклар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари учун экологик хавфсизлик белгиси киритди

2018 йилда бўлгани каби 2019 йилда ҳам рейтингга 113 та мамлакат киритилган. 2019 йилда 87 мамлакат ўз кўрсаткичларини яхшиладилар, 18 мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлиги даражаси пасайди, 8 мамлакатда кўрсаткичлар ўзгаришсиз қолди. 2018 йилда рейтингнинг 80-поғонасини эгаллаган Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини яхшилаб, 71-поғонага кўтарилди. Қозоғистон (48-ўрин) ва Тожикистон (93-ўрин) ҳам ушбу индексдаги рейтингларини яхшиладилар.

Ўзбекистон шаҳарларнинг озиқ-овқат оқимлари ўзлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг импорт тарифлари кўрсаткичларини яхшилади. Аммо, шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзгарувчанлиги, қишлоқ хўжалиги соҳасида тадқиқот қилиш учун давлат харажатлари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархидаги ўзгаришлар каби кўрсаткичлари салбий динамикани кўрсатди.

Дунё озиқ-овқат хавфсизлиги индексини ўрганиш 2012 йилдан бери олиб борилмоқда ва ҳозирги вақтда дунёнинг турли мамлакатларидаги озиқ-овқат хавфсизлиги ҳолатининг энг тўлиқ тўпламини акс эттиради.

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида

Индекс давлатлар сиёсати ва уларнинг институтларининг озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги самарадорлигини ўлчайди. Тадқиқот дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги кўрсаткичларининг учта асосий гуруҳини таҳлилини тақдим этади:

1. Озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш ва истеъмоли даражаси.

2. Озиқ-овқатнинг мавжудлиги ва етарлилиги.

3. Озиқ-овқатнинг сифати ва хавфсизлиги даражаси.

Ушбу тоифалар қийматлари икки йил давомида ўлчанадиган 28 хил кўрсаткичларни ўз ичига олади. Ҳисоблашда халқаро ташкилотлар ва миллий институтларнинг маълумотлари қўлланилади. Кўрсаткичлар таҳлили асосида дунё мамлакатларининг Озиқ-овқат хавфсизлиги индекси бўйича якуний рейтинг тузилади.

Мамлакатнинг рейтингда юқори мавқега эга эканлиги унинг озиқ-овқат хавфсизлиги юқори даражада эканлигини англатади.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки,муқаддам Ўзбекистон анча яхши натижаларни кўрсатган эди. 2016 йилда давлат ушбу халқаро рейтингда 64-ўринни эгаллаган.

Янгиликлар лентаси
0