17:35 11 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Янгиликлар
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (956)
402210

Хитойнинг Ухан шаҳрида бир киши коронавируснинг янги типидан вафот этди. Бугунги кунда 40 дан ошиқ киши касалланган, яна юзга яқин киши тиббий кузатув остида.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Хитойда бўлиб турган ёки у ерга бормоқчи фуқароларни зарурий эҳтиёт чораларни кўришга чақиради.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Хитой расмийлари 2020 йил 11 январь куни Ухан шаҳрида коронавируснинг янги типидан вафот этган биринчи фуқаро вафот этгани ҳақида хабар қилишган. Ухан шаҳри соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси тарқатган маълумотга биноан бугунги кунда 40 дан ошиқ киши касалланган, яна юзга яқин киши тиббий кузатув остида.

Касаллик тарқатувчиси “коронавируснинг аввал маълум бўлмаган типи” ҳисобланади. Олимлар томонидан вирус геноми ўрганиб чиқилди.

Таъкидланишича, элчихона консуллик бўлими Ухан шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан тушунтириш ишлари ўтказди.

“Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Хитой, хусусан унинг Хубэй провинсияси ва Ухан шаҳрида бўлиб турган ёки бормоқчи бўлган ватандошларимизни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга чақиради”, - дейилган хабарда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (956)

Асосий мавзулар