09:05 27 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Янгиликлар
Ҳавола олиш
1161 0 0

Жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига олиниб, малакали терговчиларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда

ТОШКЕНТ, 14 янв - Sputnik. Таниқли дизайнер Нариман Григорян жасади ижарада турган уйидан қотиллик аломатлари билан топилган, деб хабар берди Ўзбекистон Бош прокуратураси.

Хабарда айтилишича, 2020 йил 14 январь куни соат 11:50 ларда Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Яшнобод туманида жойлашган хонадоннинг меҳмонхонасидан, ушбу хонадонда ижарада истиқомат қилиб келган 1985 йилда туғилган А.Н. (Нариман Григорян) нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

"Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Яшнобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига олиниб, малакали терговчиларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда", - дейилади хабарда.

Натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар