06:41 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Янгиликлар
Ҳавола олиш
83910

"Авинтел авиация технологиялари альянси" компанияси бош директори Виктор Прядка Ўзбекистонда янги ташкил этилаётган Humo Air балансига ўтган эски ва янги модификациядаги Ан-2 самолётлари конструктив хусусиятлари ҳақида гапирди.

Ўзбекистонда янги авиация компанияси - "Humo Air" МЧЖ ташкил этилди.

Биринчи босқичда унинг ҳаво флотига 43 та Ан-2, 145 та "АШ-62ИР" авиадвигателлари, шунингдек, авиация ускуналари ва Сирдарёдаги учиш йўлаги топширилди.

Россиялик авиаэксперт сўзларига кўра, бу машинанинг эски аналоглари замонавий аналогларидан анча фарқланади ва эксплуатацияда кўплаб муаммоларни юзага келтириши мумкин.

"Бу самолётлар эксплуатациясида уларнинг ишлаб чиқариш ресурсларига аҳамият қаратмоқ лозим. Агар двигателларни оладиган бўлсак, улар анча олдин ишлаб чиқарилган ва тез-тез хизмат кўрсатишни талаб қилади. Бу икки-уч йилда қайта қопламани талаб этадиган планер конструкциясига ҳам тегишли. Ушбу машиналар аллақачон ишлаб чиқаришдан тўхтатилган ва эҳтиёт қисмлар борасида муаммолар юзага келиши мумкин. Модернизация қилинган Ан-2 самолётлари эса бу борада анча омадли ва кўп хизматни талаб этмайди - улар турбовинтли двигателларга эга ва фюзелаж билан муаммолар юзага келмайди. Хусусан, ҳозирда Россияда бу типдаги самолётлар ишлаб чиқарилмоқда. Уларни ижарага олиш ёки харид қилиш хизмат кўрсатиш нуқтаи-назаридан анча ўзини оқлаган бўларди", - дея тушунтирди Прядка.

Шу билан бирга, эксперт бу классдаги самолётларнинг маҳаллий авиалинияларда 10-15 нафаргача йўловчиларни ташишда устувор жиҳатларини эътироф этиб ўтди.

"Учиш тезлигининг пастлиги ва салонни модернизация қилиш мумкинлиги бу машиналарнинг бир минг километргача бўлган масофага одамлар ва юкларни ташишига имкон яратади", — деб қўшимча қилди у.

Тўлиқ изоҳни Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида тинглашингиз мумкин.

Асосий мавзулар