02:43 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Янгиликлар
Ҳавола олиш
713 0 0

Сал олдин ижтимоий тармоқларда бир туманда уч нафар ўсмир қизлар ҳомиладор бўлгани туфайли, барча мактаб ўқувчилари тиббий кўрикдан ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди

ТОШКЕНТ, 30 янв - Sputnik. Ижтимоий тармоқларда тарқалган, бир туманда ўсмир қизларнинг ҳомиладор бўлиб қолгани ва бунинг оқибатида тумандаги барча ўқувчи қизлар тиббий кўрикдан ўтказилаётгани тўғрисидаги хабар бўхтон, деган баёнот билан чиқди Самарқанд соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

"Аҳоли ўртасида касалликларни эрта аниқлаш ва дастлабки босқичларда бартараф этиш мақсадида Самарқанд вилоятининг нафақат Тайлоқ тумани, балки, барча шаҳар ва туманларида тор соҳа ходимлари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда", - дейилади расмий баёнотда.

Таъкидланишича, 2019 йил давомида вилоят профилактика-даволаш муассасалари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг мутахассислари томонидан мактабгача таълим ва таълим муассасалари ҳамда уюшмаган аҳоли ўртасида 200дан ортиқ тиббий кўриклар ташкил этилган.

Уч миллион уч юз мингга яқин фуқаро тиббий текширувдан ўтказилган. Шундан бир миллиондан зиёди 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролардир. 

Асосий мавзулар