08:10 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Янгиликлар
Ҳавола олиш
278 0 0

"Россия сегодня" ҲАА ижрочи директори Кирилл Вышинский ва Sputnik Эстония раҳбари Елена Черышева Парижда сўз эркинлиги бўйича мунозарада иштирок этдилар

Учрашувда Sud Radio журналисти Андрэ Беркофф, Paris Match журнали мухбири ва директори ўринбосари Режис ле Соммье иштирок этди. Вышинский ва Черышева ўз ҳамкасбларига Эстонияда оммавий ахборот воситаларига босим ўтказилаётган вазият ҳақида гапириб беришди.

Дунё Эстонияда қонунсизлик рўй бераётгани ҳақида билиши керак

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 январдан бошлаб агентлик ходимлари Эстония ҳукумати томонидан жиноий иш қўзғаш таҳдиди туфайли "Россия сегодня" ҲАА билан меҳнат муносабатларини узишга мажбур бўлдилар. Янги йил арафасида Sputnik Эстониянинг барча ходимларига Полиция ва Чегара хавфсизлиги бошқармаси раҳбариятидан "Россия сегодня" ҲАА да ишлашни тўхтатиш зарурлиги тўғрисида хат келди, акс ҳолда одамлар қамоққа олиниш хавфи остида қолади.

Sputnik Эстония ҳозирда фавқулодда режимда ишламоқда.

"Биз Европа мамлакатларида журналистларга қарши жиноий иш қўзғашга тайёр эканликларини, улар ўзларининг касб бурчларини бажаришлари ва Россиянинг халқаро ахборот агентлигида ишлашлари сабаб қамоққа олинишини Европада билишларини истаймиз. Эстонияда шундай қонунсизлик холати содир бўлаётганини максимал даражада билишлари жар солишни ҳоҳлаймиз”, - дея таъкидлади Елена Черышева.

Унинг эслатишича, нашрнинг тўрт йиллик фаолияти давомида Эстония расмийлари агентлик ишига расман даъво қилмаган. Аммо журналистлар ҳали ҳам ўз ишларида турли тўсиқларга дуч келишган. Кўпинча мухбирларга баъзи тадбирларда иштирок этиш қийин бўлган ва мамлакатнинг барча амалдорлари Sputnik Эстония билан суҳбатлашиш тавсия этилмаслиги ҳақида огоҳлантирилган.

Черышеванинг сўзларига кўра, "Россия сегодня" ХАА, шахсан ўзи ва Россия Федерациясининг турли тузилмалари "асосий муаммони ҳал қилиш - Эстония расмийларининг барча даъволарини, сохта даъволарини олиб ташлаш" учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Журналистлар гапириш имкониятларига эга бўлишлари керак

"Сизга журналистларнинг айтганлари ёқадими йўқми, улар хоҳлаган нарсаларини айтишлари керак, гарчи бу кимгадир маъқул келмаса ҳам. Чунки бу эркинликдир", деб жавоб берди француз журналистикасида катта тажрибага эга бўлган Андрэ Беркофф.

Аввалроқ, Европа Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дунья Миятович Sputnik Эстония билан боғлиқ вазиятни ўзи ва унинг идораси назоратида бўлишини билдирган эди.

"Бизни Миятович хоним, у ва унинг идораси ушбу вазиятни назоратда ушлаб туриши ва ҳамкасбларимиз нормал ва цивилизациялашган, Европа қадриятларига содиқлигини эълон қилган мамлакатда бўлиши керак бўлган шароитда ишлашлари учун ҳаракат қилишини ишонтирди". - деди Кирилл Вышинский.

Эстония ўз фуқароларини қийнамоқда

Елена Черышева ЕК (Европа Кенгаши) комиссари Sputnik Эстония билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслигини ҳис қилганини айтиб ўтди.

"Шунинг учун у (Дунья Миятович - таҳр.) менга қўшимча саволларни берди, мен албатта жавоб бердим. Бу менинг ЕКПАга (Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси - таҳририят) ташрифимдан мақсад - Sputnik Эстония атрофидаги вазият тўғрисида максимал маълумот бериш" - деди нашр раҳбари.

Черышева таъкидлашича, Sputnik Эстониянинг деярли барча ходимлари Эстония фуқаролари.

"Полиция ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан ўз фуқароларига ёмон муносабатда бўлмоқда ва ўз фуқароларини фақатгина Россия оммавий ахборот воситасида ишлаганлари учун қамоққа олишга тайёр. Биз вазиятни имкон қадар тезроқ ҳал қилиниши, барча ходимлар ўз иш жойларига кайтиши ва Эстонияда осмони узра Sputnik яна парвоз этиши учун барча ишларни қилмоқдамиз", дея қўшимча қилди Sputnik Эстония раҳбари.

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин Sputnik Эстония атрофидаги вазиятни шарҳлар экан, Россия расмийлари Sputnikнинг бошқа мамлакатларда ишлашини қўллаб-қувватлашини айтган.

Асосий мавзулар