Хитойдан олиб келинадиган Ўзбекистон фуқаролари 14 кун карантинда бўлади - ССВ

© REUTERS / STRINGERСотрудник центра по профилактике и борьбе с коронавирусам общается через рацию с коллегой
Сотрудник центра по профилактике и борьбе с коронавирусам общается через рацию с коллегой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойдан келган ўзбекистонликлар ушбу касалликни яширин даврида, яъни 14 кун давомида қатъий карантинга олинади. 

ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Ўзбекистон фуқароларини Хитойдан қайтариш бўйича биринчи чартер рейс Пекин шаҳридан келиши кутилмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати вакили.

Александр Лукашенко на открытии Славянского базара в Витебске - Sputnik Ўзбекистон
Лукашенко коронавирусдан ҳимояланиш сирини айтди

"Ўзбекистон фуқароларини Ухан шаҳри ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келиш учун чартер рейслар ташкил этилиб, дастлабки чартер рейслар 4-5 февраль кунлари амалга оширилиши таъкидланди. Хитойдан қайтариш бўйича биринчи чартер рейс Пекин шаҳридан келиши кутилмоқда. Йўловчилар махсус тайёрланган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади", - деди у.

Санитария-эпедимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматовга кўра, мазкур муассасалар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида тўлиқ халқаро карантин талаблари асосида жиҳозланган.

Хусусан, коронавирус диагностикаси воситаларининг зарур захиралари яратилган, керакли дори ҳамда дезинфекция воситалари, ускуналар, сарфлаш материаллари, шунингдек, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган. Соҳанинг етук мутахассислари томонидан Ухан шаҳри ва Хитойнинг бошқа ҳудудларидан олиб келинган фуқаролар алоҳида назорат остида бўлиб, мунтазам тиббий текширувлардан ўтказиш билан бир қаторда барча зарур хавфсизлик чоралари кўрилади. Шунингдек, мазкур тиббиёт муассасаларида керакли маиший воситалар ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган.

Сотрудница лаборатории ГУ НИИ эпидемиологии и микробиологии. - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусга қарши Россия дориси синовдан ўтказилмоқда

Чартер рейсларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий текшириш институтининг юқумли касалликлар бўйича мутахассис ва эпидемиологлари шахсий ҳимоя воситаларида ҳамроҳлик қилишади. Улар томонидан эвакуация қилинган йўловчилар самолётга чиқиш пайтида дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилади. Лозим бўлганда зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ва парвоз пайтида биологик хавфсизликни таъминлаш учун барча зарур воситалар тақдим этилади.

"Мазкур самолётларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси буюртмасига асосан мамлакатда қолиб, фаолиятини давом эттириш истагини билдирган ҳамюртларимизга зарур антисептик ва дезинфекция воситалари етказилади ҳамда бепул берилади". - деди ССВ вакили.

Хитойдан келган Ўзбекистон фуқаролари ушбу касалликни яширин даврида, яъни 14 кун давомида қатъий карантинга олинади. Халқаро санитария — эпедимиология мезон ва талабларидан келиб чиқиб, барча хавфсизлик чоралари қўрилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан бундан ортиқча саросимага тушишнинг ҳожати йўқлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқда.

Янгиликлар лентаси
0