МДҲ, ШҲТ, ОДКБ мамлакатлари мудофаа вазирлари июньда Москвада учрашишади

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишЗаседание ассамблеи стран СНГ
Заседание ассамблеи стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳарбий делегациялар раҳбарлари 2020 йилнинг июнь ойига режалаштирилган МДҲ, ШҲТ ва ОДКБ аъзолари бўлган давлатлар мудофаа вазирларининг қўшма йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ бўлган масалаларни муҳокама қиладилар

ТОШКЕНТ, 5 февр — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ), Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ва Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) мамлакатлари ҳарбий идоралари вакиллари 4-5 февраль куни Москвада ушбу давлатлар Мудофаа вазирликлари раҳбарларининг июнь ойида ўтказиладиган учрашувига тайёргарлик жараёнини муҳокама қиладилар.

Флаги стран участниц СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2020 йилда МДҲ раислигидаги Концепциясини тақдим этди

Бу ҳақда сешанба куни тарқатилган Россия мудофаа вазирлиги хабарида айтилган.

"Ҳарбий делегациялар раҳбарлари 2020 йилнинг июнь ойига режалаштирилган МДҲ иштирокчи давлатлари, ШҲТ иштирокчи давлатлари, ОДКБ аъзолари бўлган давлатлар мудофаа вазирларининг қўшма йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ бўлган масалаларни муҳокама қиладилар", - деб хабар қилган Мудофаа вазирлиги.

Ушбу йиғилишда ўз иштирокини Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий идоралари вакиллари тасдиқлаган, деб қўшимча қилган Россия ҳарбий идораси.

Янгиликлар лентаси
0