06:31 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Янгиликлар
Ҳавола олиш
284 0 0

Эслатиб ўтамиз, парламент юқори палатаси фаолияти ва сенаторлар мактабини шакллантириш борасида Ўзбекистон президенти Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган эди

ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. 2020 йилнинг 4 февраль куни Олий Мажлиснинг юқори палатасида "Сенаторлар мактаби" ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда Сенат ахборот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, парламент юқори палатаси фаолияти ва сенаторлар мактабини шакллантириш борасида Ўзбекистон президенти Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган эди.

Таъкидланишича, Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев сенаторларга биринчи ўқув машғулоти доирасида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ролини кучайтиришга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, парламент фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва асосий йўналишлари ҳақида маъруза қилди.

Шунингдек, "Сенаторлар мактаби" доирасида Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари, парламентнинг роли ва парламентлараро муносабатлар, Сенатнинг Давлат бюджетини шакллантириш ва қабул қилиш, ижросини назорат қилишдаги ўрни, янги солиқ концепциясининг асосий жиҳатлари, унинг мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишидаги аҳамияти ҳамда қонун ижодкорлиги – қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қонунларни кўриб чиқишда Сенатнинг иштироки масалалари ҳам назарда тутилган.

Асосий мавзулар