08:16 28 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Янгиликлар
Ҳавола олиш
335 0 0

Илк автобус 15 февраль куни соат 18:00 да “Тошкент” автовокзалидан Омск шаҳридаги автовокзал томон ҳаракатланишни бошлайди. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 450 000 сўм этиб белгиланган

ТОШКЕНТ, 8 фев - Sputnik. Жорий йилнинг 15 февраль кунидан Тошкент-Омск йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади, деб хабар қилди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги.

Таъкидланишича, қатнов Россия Федерациясига борувчи йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида йўлга қўйилган.

Қатновлар замонавий автобусларда ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари малга оширилиши қўшимча қилинган.

Шаҳарлар ўртасидаги 2 200 км масофани автобуслар 32 соатда босиб ўтади.

"Ушбу йўналиш бўйлаб илк автобус 15 февраль куни соат 18:00 да “Тошкент” автовокзалидан Омск шаҳрининг “Камарова” автовокзали томон ҳаракатланишни бошлайди. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 450 000 сўм этиб белгиланган", - дейилади хабарда.  

Йўловчиларга юқори даражада сервис хизматини кўрсатиш ва ташувлар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Йўналишга чиқишдан олдин автобуслар техник кўрикдан ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади. Йўловчи ташиш фаолияти суғурта компанияси томонидан суғурталанган.

Асосий мавзулар